Эквадор президенти заҳарланганини даъво қилмоқда
Эквадор президенти Даниэль Нобоа оммавий тадбирда уни кимёвий аралаштирилган шоколад ва мураббо билан заҳарлашга уриниш бўлганини айтди.
37 ёшли давлат раҳбарининг фикрича, заҳарли моддалар маҳсулотларнинг ўзидан ёки уларнинг қадоқларидан келиб чиқмаган.
Бу Нобоа маъмурияти маҳаллий аҳолининг ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ва жиноятчиликнинг кучайиши фонида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилганини даъво қилган иккинчи ҳолат.
Шу ой бошида ҳукумат президентнинг кортежи ғазабланган намойишчилар гуруҳи томонидан ҳужумга учраганидан сўнг, машинада ўқ тешиклари пайдо бўлганини даъво қилганди.
– Ҳеч ким ўзига Молотов коктейли ташламайди ёки ўзини шоколад билан заҳарламайди, – деди Нобоа.
Айни пайтда у 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган референдумга тайёргарлик кўрмоқда.
М.Пирматова, ЎзА