English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экстремизмга йўл йўқ!
09:57 / 2021-12-28

“Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманининг 20 нафар маҳалла раҳбарлари ва вакиллари учун “Терроризмга олиб келувчи зўравон экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш” бўйича кўп босқичли ўқув тренинглари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маълум қилмоқда.

Ушбу лойиҳа Германия Ташқи ишлар вазирлиги буюртмаси асосида, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Тренинг иштирокчилари экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий саводхонлигини оширишди, шунингдек, радикал ташкилотлар томонидан қўлланиладиган инсонлар онгига таъсир кўрсатиш  - манипуляция усуллари ҳамда радикаллашув, экстремизм ва терроризм ғояларига қарши курашиш ва уларнинг олдини олишга оид профилактик тадбирларни ташкиллаштириш ва фото-видео контентлар яратишнинг замонавий технологияларини ўзлаштирдилар.

Ўқув жараёнлари якунида GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти томонидан тренинг иштирокчиларига тегишли сертификатлар топширилди.

Ушбу тренинглар тажриба тариқасида ўтказилиб, 2022 йилдан бошлаб худди шундай ўқув тренингларини Тошкент шаҳрининг бошқа туманлари ва мамлакатимизнинг бошқа айрим ҳудудларида ҳам ташкиллаштириш режалаштирилди.

Н.Усмонова, ЎзА