Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экстремал ҳарорат оқибатида 1 миллиарддан ортиқ денгиз жониворлари сув остида нобуд бўлмоқда
15:09 / 2021-07-12

Иқлим тадқиқотчилари Тинч океанининг шимоли-ғарбий қисмида қайд этилган юқори ҳарорат туфайли 1 миллиарддан ортиқ денгиз жониворлари нобуд бўлганлигини айтмоқда. Колумбия университети денгиз биологи Крис Харли Кицилано соҳилларида минглаб сув жониворлари нобуд бўлиб, сув юзасига сизиб чиққанига гувоҳ бўлганини маълум қилди.

Бунга Ванкувердаги аномал иссиқ ҳарорат тўлқинлари сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Хабарларга кўра, июнь ойида Ванкуверда ҳаво ҳарорати 40 даражага етганида Харлининг лабораторияси қирғоқ бўйлаб 50 даража иссиқликни қайд этган. Бу айниқса, денгиз қисқичбақаларини олти соатдан кўпроқ вақт давомида юқори ҳарорат остида қолганини кўрсатади.

Айни пайтда Харли талабалари билан ўз лабораториясида денгиз жониворларининг кескин нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омилларни ўрганиш ва ўтган ҳафтадаги жазирама пайтида Салиш денгизида нобуд бўлган денгиз жониворлари сонини ҳисоблаш устида ишламоқда. Соҳилни кезиб чиқиш пайтида қилган баъзи тахминий ҳисоб-китобларга асосланиб, Ҳарлей уларнинг сонини камида 1 миллиард атрофида деб тахмин қилмоқда.