Экспортни ошириш имкониятлари муҳокама этилди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Наманган вилоятида IT Park резидентлари билан учрашди.
Хусусан, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва IT аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи бир қатор компаниялар фаолияти билан танишди.

Учрашув давомида IT компаниялар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, кўрсатилаётган хизматлар ва келгусидаги режалар тўғрисида суҳбатлашилди.
Корхона вакиллари билан экспорт ҳажмини янада ошириш, IT соҳасига ёшларни жалб қилиш, вилоят IT секторини юқори ўринларга олиб чиқиш, шунингдек, келгусидаги ишлар режаси муҳокама қилинди.

Н.Раҳмонова, ЎзА мухбири