Экспортни кенгайтириш – барқарорлик омили
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Fashion Dress” масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 65 нафар киши иш билан таъминланган бўлиб, асосан эркаклар учун костюм-шим ва куртка ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар МДҲ давлатларига экспорт қилинади ҳамда буюртмага кўра ички бозорга ҳам чиқарилади.
[gallery-26730]
Корхонанинг экспорт салоҳияти юқори бўлиб, жорий йилда умумий қиймати 350 минг AҚШ долларига тенг маҳсулотлар ташқи бозорларга етказилди. Жамоа янги буюртмаларни шакллантириш, экспорт йўналишларини янада кенгайтириш устида иш олиб бормоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА