Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспортга йўналтирилаётган мева-сабзавотлар ортилган транспорт воситалари учун алоҳида йўлак ташкил этилади
14:08 / 2024-05-22

Товар ва транспорт воситалари ҳаракати юқори бўлган йирик чегара божхона постларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини устувор тартибда тезкорлик билан амалга ошириш учун махсус белгилар билан жиҳозланган алоҳида йўлаклар ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси маълумотига кўра, бунда тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари (пиёз, карам, гилос, ўрик ва бошқалар) ортилган транспорт воситаларини ушбу йўлакларга йўналтиришда устуворлик таъминланади.

Экспортга йўналтирилаётган тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари ортилган транспорт воситаларига халқаро стандартларга мос бўлган фарқлаш белгисини (автотранспорт воситасининг олд ойна ўнг томонига) ўрнатиш тавсия қилинади.

Бу чегара-божхона постларида ушбу транспорт воситаларини алоҳида йўлакка йўналтиришда муҳим роль ўйнайди.

 

А.РУСТАМОВ,

ЎзА