Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспортчи корхоналар муаммолари ўрганилди
15:03 / 2025-08-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган тумани ҳокими Сиҳатгоҳ маҳалласида жойлашган экспортчи корхоналарда бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишиш асносида тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни ўрганди.

2018 йилда ташкил этилган “Абдураҳмон текстиль” корхонаси ўтган йили Россияга 150 минг долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлиб, бу ерда 25 нафар киши бандлиги таъминланган. Худди шундай, 2015 йилда ташкил этилган “Асадбек Савдо Сервис” МЧЖ ҳам экспорт маҳсулотлари чиқаришга йўналтирилган бўлиб,  90 киши доимий иш жойига ва даромад манбаига эга.

[gallery-24902]

Туман раҳбари томонидан ҳар икки корхонада ташқи бозорга маҳсулот чиқариш ҳажми ва турини ошириш, янги иш ўринлари яратиш йўлида мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА