Ҳар бир давлатнинг маҳсулотлар импортида ўз талаби ва тартиби мавжуд. Айниқса, гап қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида кетганда. Сабаби биринчи навбатда хавфсизлик масалаларига эътибор қаратилади.Талаблардан бехабар бўлган тадбиркорлар бир мунча қийинчиликларга дуч келиши мумкин.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ташкил этилган “Study Tour” дастури ана шундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, мева-сабзавот ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари экспортчилари 5 та давлатда тажриба алмашиш имконига эга бўлади.
- Бугунги глобал бозор шароитида мева-сабзавот ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти фақат ҳажм билан эмас, балки халқаро талабларга мос сифат, хавфсизлик ва логистика тизими билан баҳоланади, –дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ходими Чарос Шодмонқулова. –Яъни, ҳар бир давлат ўз бозорини ҳимоя қилиш мақсадида аниқ фитосанитар, техник ва савдо талабларни жорий этган. Шу боис экспортчи тадбиркорлар учун ушбу талабларни назарий эмас, балки амалиётда ўрганиш, илғор тажрибалар билан бевосита танишиш алоҳида аҳамиятга эга.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ривожлантиришда халқаро тажрибани кенг жорий этиш белгиланган. Айни шу мақсадда 5 та илғор мамлакат танлаб олинди. Ўқув дастури давомида иштирокчилар учун тренинглар ўтказилиб, агрологистика марказлари, қадоқлаш ва қайта ишлаш корхоналари, йирик улгуржи бозорлар ва савдо тармоқларида ўрганишлар ташкил этилади. Бу орқали экспортчилар халқаро амалиёт, муваффақиятли кейслар ва бозорга кириш механизмларини бевосита жойида кузатиш ва ўрганиш имкониятига эга бўладилар.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DQMh8AZEuwQ" title="Eksportchi korxona vakillariga xorijda o‘quv kurslari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА