Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспортчи фермерлар сафи кенгаймоқда
15:06 / 2015-04-01

Аграр соҳани ислоҳ қилиш, фермерлик ҳаракатини кенг ривожлантириш, фермер хўжаликларининг экспорт салоҳиятини юксалтириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш борасида Қашқадарё вилоятида ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аграр соҳани ислоҳ қилиш, фермерлик ҳаракатини кенг ривожлантириш, фермер хўжаликларининг экспорт салоҳиятини юксалтириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш борасида Қашқадарё вилоятида ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2013 йил 8 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, 2014 йилда вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан хорижга 1 минг 564 тонна полиз маҳсулоти ва мева экспорт қилинган. Уларнинг асосий қисмини қовун, тарвуз, узум ҳамда қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари ташкил этади. Жорий йилда экспорт салоҳиятига эга корхоналар сонини кўпайтириш ҳисобидан бу борада сезиларли ўсишга эришиш режалаштирилган.

– Асосий фаолиятимиз боғдорчиликдан иборат, – дейди Китоб туманидаги “Боғизар Варганза” фермер хўжалиги иш юритувчиси Раҳматилло Қўйчиев. – 5 гектар майдонда узум, 10 гектарда гилос парваришлаймиз. Ўтган йили қарийб 15 тонна узум экспорт қилдик. Маҳсулотни етказиб беришни ўзимиз тўғридан-тўғри амалга оширмоқдамиз.

Хўжаликда қайта ишлашни кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили кунига минг дона пластмасса қути ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий цех ишга туширилди. Ҳозир бу ерда икки хил ўлчамдаги қути ишлаб чиқарилмоқда. Мавжуд мева-сабзавот сақлаш омборхонаси модернизация қилинди. Эски музлатгичлар вакуумли технологияларга алмаштирилди. Бу 700 тоннагача маҳсулотни узоқ вақт асл ҳолича сақлаш имконини бермоқда.

Йигирмага яқин киши меҳнат қилаётган хўжаликда тармоқни янада кенгайтириб, цех қошида қиймати 350 миллион сўм бўлган маъданли сув ишлаб чиқариш линиясини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Мамлакатимизда яратилаётган кенг шароит ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, етиштираётган маҳсулотини чет элга бевосита ўзи экспорт қилиш истагида бўлган тадбиркорлар сони йил сайин ортиб бормоқда.

– Ўн гектардан ортиқ ерда винобоп ва бошқа турдаги узум, олхўри етиштирмоқдамиз, – дейди Китоб туманидаги “Турсунова Зарина” фермер хўжалиги раиси Абдуқаюм Абдурасулов. – Маҳсулотимизнинг муайян қисмини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга сотиб, бир қисмини табиий шароитда қуритмоқдамиз. Қолганини чет мамлакатларга чиқарамиз. Шу йилдан бошлаб мевани тўғридан-тўғри экспорт қилишни режалаштирганмиз. Шу мақсадда мутахассисларимиз ташқи бозорни ўрганмоқда.

Фермернинг айтишича, тўрт йил аввал 1,5 гектар майдонда хориждан келтирилиб, ўзимизда минтақалаштирилган 400 туп гилос кўчати экилган эди. Албатта, уни бизнинг иқлим шароитимизга мослаштириш осон кечмаган. Боиси, мазкур дарахт ер танлайди, кўпроқ эътиборни талаб қилади. Ҳар йили кераксиз новдаларини кесиб туриш лозим. Унинг ўзига хослиги шундаки, меваси маҳаллий гилосга қараганда анча йирик. Бундай гилос жаҳон бозорида юқори баҳоланади.

Мухтасар айтганда, серқуёш юртимизда етиштирилаётган полиз, мева-сабзавот маҳсулотларига хорижда талаб катта. Бу уни экспорт қилиш имкониятини янада оширади.