ЭКСПОРТ: Жанубий Кореяда Наманган гилосига талаб юқори
Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрига Наманган вилоятида етиштирилган 17,8 тонна гилос етказилди.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрига Наманган вилоятида етиштирилган 17,8 тонна гилос етказилди.
Бу мамлакатда ўзбек гилоси улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали сотилади.
Наманганликлар 15 май куни ҳам Жанубий Кореяга гилос етказиб берган эди.