Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспорт учун янги истиқболли бозорларда савдо уйларини очиш зарурлиги қайд этилди
17:36 / 2024-03-18

Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Мулоқотда экспортни анъанавий бозорлардан юқори нархда маҳсулот сотиб олувчи давлатларга йўналтириш зарурлиги таъкидланди. 

Давлатимиз раҳбари бу фикрни қўллаб-қувватлаб, бундай бозорлар билан ишлашни кучайтириш муҳимлигини қайд этди. Жумладан, Японияда савдо уйини аккредитация қилиш ва ижара тўловининг компенсация масаласини ҳал қилиш топширилди. Германия, Венгрия, Польша, Испания, АҚШ ва Қозоғистондаги савдо уйлари ҳам тадбиркорлар бошқарувига берилади.

Бундан ташқари, экспорт учун янги истиқболли бозорлар бўлган Мерсин (Туркия), Роттердам (Нидерланд), Циндао (Хитой), Клайпеда (Литва), Доҳа (Қатар) каби йирик порт шаҳарларда савдо уйларини очиш зарурлиги қайд этилди.

ЎзА