Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида божхона бошқармаси масъулларининг ҳудуддаги инвестицион лойиҳа вакиллари билан навбатдаги сайёр учрашуви бўлиб ўтди.
Унда, қадоқлашга мўлжалланган қоғоз қутилар ишлаб чиқувчи “Xuzhou Xiangyang Paper” МЧЖ фаолияти ўрганилди. Корхонага 3 097,8 минг АҚШ доллари қийматдаги технологик асбоб ускуналар божхона тўловларидан имтиёзли қўлланилган ҳолда олиб кирилган. Ҳозирда мазкур техникаларни белгиланган стандартлар доирасида ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Божхона органи масъуллари ва корхона вакиллари ўртасида бўлиб ўтган мулоқот жараёнида “Экспорт уч қадамда” тизимининг афзалликлари таништирилди. Келгусида 500 нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаш кўзда тутилган корхонада доимий хомашё базасини яратишга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимининг аҳамиятли томонлари ҳақида инвесторларга тўлиқ маълумот берилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.