French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспорт тартиб-тамоиллари ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштирилади
12:04 / 2025-03-18

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Маҳсулотларни экспорт қилиш тартиб-тамоилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, экспорт тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш белгиланган. 

Фармон билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб айрим турдаги хомашё товарлари ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга нисбатан экспорт божхона божлари жорий этилади. 

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия жорий қилинаётган экспорт божхона божлари самараси бўйича ҳар чоракда таҳлиллар олиб бориб, зарур ҳолларда, уларни ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради. 

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига: 

а)  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш тартибини; 

б)  айрим турдаги товарларни экспорт қилишда ундириладиган йиғимларни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади.

ЎзА