Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспорт қилувчи корхоналарга 373 миллиард сўмлик компенсация тўлаб берилди
17:47 / 2023-12-12

AОКАда Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Азимжон Аҳмаджоновнинг маълум қилишича, 658 та экспорт қилувчи корхонага экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 373 миллиард сўмлик компенсация тўлаб берилди

Ушбу корхоналар асосан ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот, озиқ-овқат, тўқимачилик ва трикотаж, фармацевтика, чарм-поябзал, электротехника ҳамда бошқа турдаги саноат маҳсулотларини экспорт қилган. Умумий қиймати 1,1 миллиард долларга тенг бўлган маҳсулотлар хорижий давлатларга етказиб берилган. 

Бугунги кунда Агентлик экспортни қўллаб-қувватловчи алоҳида давлат институти булиб, миллий экспорт қилувчиларга жаҳон бозорида маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ва ташқи иқтисодий фаолият доирасида мавжуд тўсиқларни ечиш учун молиявий ва номолиявий чораларни тақдим этмокда. 

Асосий эътибор маҳаллий саноат тармоқ корхоналари томонидан юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспортининг оширилишига каратилмокда. Жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди. 

260 та экспортёр корхонага гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда 38 млрд. сўмлик суғурта мукофоти харажатлари қоплаб берилди. 236 та маҳаллий экспорт қилувчи корхонага халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилиш бўйича 36 млрд. сўмлик молиявий ёрдам берилди. 

332 та маҳаллий экспорт қилувчи корхонага халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 37 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА