Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспорт қилиш режалаштирилмоқда
08:11 / 2025-10-23

Бухоро шаҳрида саноат соҳасида фаолият олиб бораётган “MUX-AYSAN” корхонаси ишлаб чиқариш самарадорлиги ва бандликни ошириш борасида амалий ишларни олиб бормоқда.

Корхона 2023 йилда шаҳарнинг “С.Айний” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган бўлиб, ушбу корхона акрил синтетик ип маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугунги кунда корхонада 20 нафар ишчи фаолият юритмоқда. Ҳозирда корхонада қўшимча 40 та бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, бу ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлаш имкониятини беради.

Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалар доимий назоратда. 

Натижада 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида корхона томонидан 627 миллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Йил якунига қадар Россия Федерациясига 200 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.