Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспорт ҳажмини ошириш масаласи муҳокама этилди
11:47 / 2021-12-21

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов экспорт фаолиятининг бугунги ҳолатини ўрганиш ва мамлакатимиз экспортчиларини амалий қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Видеоконференция шаклида ташкил этилган мазкур йиғилишда вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ташқи савдо фаолиятининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди. Вазирлик, идоралар масъулларининг экспорт салоҳиятини юксалтириш, экспорт фаолиятини рағбатлантириш ва экспортчи тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Корхоналарга олдин тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қайтариш, экспортга етказиб беришни амалга ошириш, дебиторлик қарзни ундириш, айланма маблағга бўлган эҳтиёжни таъминлаш, хорижий мижозлар топиш, инфратузилмавий коммуникацияга узлуксиз уланиш ва бошқа масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро келишилган чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимлик раҳбарларига фойдаланилмаётган ресурс ва имкониятларни сафарбар этиш ҳамда экспорт ҳажмини кескин ошириш учун экспортчилар билан бевосита ишлашни фаоллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Муҳокама якунида мутасаддиларга кўриб чиқилган масалалар доирасида қўшимча кўрсатмалар берилди.

Г. Сатторова, ЎзА