Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспорт ҳажмини ошириш мақсадида ҳар бир иссиқхона қатъий текширувдан ўтказилади
17:34 / 2026-02-02

Жаҳон бозорида Серқуёш заминимизда етиштирилаётган витаминларга бой мева-сабзавот маҳсулотларига талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу эса қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришни талаб этади.

Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, айни вақтда пойтахтнинг 12 та туманида бириктирилган карантин инспекторлари томонидан “Долзарб 30 кунлик” назорат тадбирлари йўлга қўйилди. Тадбирлар жорий йилнинг 15 январидан 16 февралга қадар давом этмоқда. тадбир доирасида шаҳар ҳудудларидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган помидор ва цитрус экинларида “Помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси”, шунингдек “помидор куяси”, “цитрус инли куяси”, “цитрус оққаноти” каби зарарли организмлар кузатилади.

Ҳар бир туман инспекторлари томонидан барча кластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарда, шунингдек шох кўчалар ва яшил майдонлардаги экинлар тўлиқ хатловдан ўтказилади. Зарарли организмлар эҳтимолига олинган ўсимликлардан намуналар олиб, сайёр лабораториялар орқали текширувлар ташкил этилади.

Бу тадбирлар нафақат ҳосилдорликни сақлаб қолиш, балки экспорт ҳажмининг камайишидан ҳимоя қилиш, шу билан бирга Ўзбекистон маҳсулотларини халқаро бозор стандартларига мослаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Давлат назорати ва замонавий технологиялар орқали олиб борилаётган мазкур чора-тадбирлар агросекторда юқори сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни тайёрлашда асосий қадам ҳисобланади.

Ш.Маматуропова, ЎзА