Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиялик ишбилармонлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
17:34 / 2017-06-14

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасида россиялик ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасида россиялик ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасида экспорт-импорт алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш, тадбиркорларга бозор талабларини ўрганиш асосида ўз маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш, ишончли ҳамкорлар топишга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

– Новосибирск ва Барнаулда йирик савдо майдонлари қурилмоқда, – дейди Россиянинг Ташқи савдо ва халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш кенгаши раҳбари Максим Черешнев. – Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи субъектлари ушбу майдонлардан жой эгаллашидан манфаатдормиз. Уларнинг савдо билан шуғулланиши учун барча шароит яратиб берилади.

Учрашувда Тошкент, Наманган, Жиззах, Қашқадарё ва бошқа вилоятлардан келган экспортчи корхоналар вакиллари қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Музокаралар якунида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан Россиянинг Ташқи савдо ва халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш кенгаши ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.