Экспертлар: Эронда режим ўзгариши эҳтимоли жуда кам
Кўпчилик таҳлилчилар Исроил ва АҚШ зарбалари Эронда режим ўзгаришига олиб келмайди, деб ҳисобламоқда.
Таниқли дипломат, Яқин Шарқ институти ходими Алан Эйре бундай “эҳтимол жуда кам”лигини таъкидлади.
– Зеро, ҳозирги режимни бошқараётган институтлар қуласа, Эронда бундай тузилмалар ўрнини босадиган зарур кўникма, тажриба ва билимга эга бошқа институтлар йўқ, – деди эксперт. – Айни дам Ислом Республикаси қулаши ёки ҳеч бўлмаганда заифлашиши мумкин бўлган ҳолатга дуч келяпмиз...
Бинобарин, одамлар кўчага чиқса ҳам, бу қисқа ва ўрта муддатли истиқболда янги, самарали ишлайдиган ҳукумат яратилишига олиб келиши мумкинлигини кўрмаяпман.
С.Раҳимов, ЎзА