French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эксперт Тошкент – Абу-Даби ҳамкорлигининг истиқболли соҳалари ҳақидаги ўз қарашлари билан ўртоқлашди
20:01 / 2019-03-25

Африка ва Осиё мамлакатлари институти профессори, шарқшунос Владимир Исаев Тошкент – Абу-Даби ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари ҳақида сўз юритар экан, БААнинг Марказий Осиёга сармоя киритишининг фойдали жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди, дейилади Sputnik хабарида.

Африка ва Осиё мамлакатлари институти профессори, шарқшунос Владимир Исаев Тошкент – Абу-Даби ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари ҳақида сўз юритар экан, БААнинг Марказий Осиёга сармоя киритишининг фойдали жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди, дейилади Sputnik хабарида.

Шарқшуноснинг сўзларига кўра, БАА ўз маҳсулотларини сотиш учун янги бозор излашдан, жумладан, уларнинг капиталлари ишлашидан манфаатдор.

“БАА, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасига инвестиция киритишдан манфаатдор. Ҳозирги кунда мамлакатнинг газни, масалан, Хитойга ёки Тожикистонга ўтказиш ва экспорт қилиш бўйича имкониятлари юқори эмас. БАА эса бу каби лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли маблағ ва технологияларга эга. Бундан ташқари, Абу-Даби Ўзбекистондаги тўқимачилик саноати, хомашёни сифатли қайта ишлаш секторларида фаолият юритаётган корхоналарни модернизация қилишни манфаатли деб билади”, дея қайд этган эксперт В.Исаев.

Шунингдек, профессор БАА учун туризм, сайёҳларни ташишда ҳамкорликни йўлга қўйиш фойдали эканлигини таъкидлайди.

“Гап нафақат ўзбекистонликларнинг БААга ташрифи ва аксинча – арабларнинг Марказий Осиёга келиши ҳақида, балки ўзаро авиаташувлар соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари хусусида кетмоқда. Араб Амирликлари зиёрат ва муқаддас қадамжоларга бориш бўйича қулай жойлашувга эга. Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, ҳар икки мамлакат учун туризм соҳасидаги шериклик бирдек фойдали”, деди шарқшунос.