Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭКОВАС Нигерга ҳарбий аралашув вариантини кўриб чиқаётгани йўқ
14:48 / 2023-08-03

Ғарбий Африка иқтисодий ҳамжамияти (ЭКОВАС) баёнот беришича, давлат тўнтариши амалга оширилган Нигерга ҳарбий аралашув варианти кўрилаётган масалаларнинг энг сўнггиси бўлади, чунки бунга тайёргарлик кўриш керак.

“Франс Пресс” агентлиги ёзишича, аввалроқ Нигериянинг собиқ раҳбари Абдусалом Абубакр бошчилигидаги ЭКОВАС делегацияси давлат тўнтаришини амалга оширган исёнчилар билан музокара олиб бориш учун Нигерга келган.

Хабарда айтилишича, ЭКОВАС агар исёнчилар талабни бажармаса, ҳарбий аралашув масаласи кўриб чиқилишини маълум қилган. Ташкилот талабига кўра, исёнчилар етти кун ичида ҳибсда сақланаётган Президент Муҳаммад Базумни озод қилиши ва мамлакатда конституциявий тартибни тиклаши керак.

“Ҳарбий вариант музокара даврасида кўриладиган энг сўнгги чора ҳисобланади, бироқ биз шунга ҳам тайёргарлик кўришимиз керак”, – деди ЭКОВАС комиссари Абдулфатор Муса.

Базум ҳануз қароргоҳда ушлаб турилибди. Ўтган жума куни Президент гвардияси қўмондони генерал Абдураҳмон Тчиани давлат телевидениеси эфирида исёнчилар ташкил қилган “Ватанни ҳимоя қилиш миллий кенгаши” раҳбари сифатида пайдо бўлган.

ЎзА