French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экорейд: Янгийўлдаги ғишт заводи фаолияти вақтинча тўхтатилди (+видео)
21:11 / 2025-11-27

Тошкент вилояти Янгийўл туманида атроф-муҳит муҳофазасига доир ўрганишлар давомида туман прокуратураси, экология бўлими ва ички ишлар ходимлари “Саҳоват” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Лайлак стар” МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ғишт ишлаб чиқараётган мазкур завод кўздан кечирилганда, ҳавога салбий таъсир кўрсатувчи омиллар, хусусан, резина шиналар ёқилаётгани аниқланди.  

Мазкур завод ён-атрофида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари бу ердан чиқаётган заҳарли тутундан азият чекишаётганидан эътироз билдирди.  

3 гектар ҳудудда фаолият олиб бораётган ушбу ғишт заводида 40 нафар ишчи ишлайди. Ўрганишларда экологик талабларга риоя этилмаётгани, зарур фильтр ўрнатилмагани аниқланганлиги учун маъмурий тартибда чора кўрилиб, завод фаолияти вақтинча тўхтатилди.  

Аммо танганинг иккинчи томони ҳам борки, завод раҳбари ғишт заводлари учун мўлжалланган фильтрни топа олмаётгани, қаердан олиш мумкинлиги ҳақида ҳеч ким билмаслигидан эътироз билдирди.

—  Керакли фильтр ускунасини қўйишга ҳаракат қилганмиз. Аммо ўша ускунанинг ўзини топиш муаммо. Масалан, иссиқхонага қўйиладиган ёки ғишт заводига қўйиладиган ускунани экология ходимлари тавсия қилиши керак. Давлат стандартига жавоб берадиган ускунани қаердан олишимиз кераклигини айтишса, олган бўлардик, — дейди тадбиркор.

Атмосфера ҳавосини ифлослантираётган ҳолатларни бартараф этиш —экология мусаффолигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини асрашда муҳим. Шундай экан, ҳар бир инсон табиатга зарар етказишдан ўзини тийиши, шахсий даромад илинжида экологик муаммоларни янада авж олдирмаслиги лозим.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SiI2coj6KLQ" title="Ekoreyd: Yangiyo‘ldagi g‘isht zavodi faoliyati vaqtincha to‘xtatildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА