French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологияни асраш муҳим вазифа
14:46 / 2023-06-06

Бухорода Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда тегишли ҳоким ўринбосарлари, соҳа фидойилари, вилоят аҳолиси ва меҳмонлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўз олди. Соҳа вакилларини мазкур сана билан муборакбод этди. Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида экологияга ҳукумат даражасида эътибор кучайгани, давлат сиёсатининг бир қисмига айланганини таъкидлади. Шунингдек, иқлим инқирозига қарши курашиш, миллионлаб турлар йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги, сув таъминоти ва турмуш шароитларини яхшилаш учун бузилган ва вайрон қилинган экотизимларни тиклаш борасида салмоқли ишлар олиб борилаётгани айтилди.

[gallery-12227]

Вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил баҳор-куз мавсумида 16,4 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экилган. Жорий йилнинг баҳор мавсумида 10 миллион донадан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилган.

Сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда соҳада кўп йиллар меҳнат қилган, фахрий ва ташаббускор ходимлар ташаккурнома билан тақдирланди. Тадбир вилоят санъат усталари томонидан тайёрланган байрам дастури билан давом этди.

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА