Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологияни асраш келажакни асрашдир
14:52 / 2023-04-14

Ўзбекистон Экологик партияси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 15 апрель – Экологияга оид билимлар кунига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда Нукус шаҳар партия ташкилоти вакиллари, шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.  

Таъкидланганидек, мазкур байрам 1992 йил БМТ томонидан Рио де Жанейрода бўлиб ўтган конференцияда экологик муаммоларга қарши курашишда барча инсонларнинг экологик маданияти, билимининг жуда муҳимлигини эътиборга олган ҳолда қабул қилинган эди. Мана 30 йилдирки ушбу сана дунё мамлакатларида кенг турда нишонланиб келинмоқда.  

Бундан кўзланган мақсад, экологик билимларни тарғиб қилиш, аҳоли ва ёшларда экологик тарбия ва маданиятни ошириш, экологик муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳамда уларни биргаликда бартараф этиш, шу аснода дунёда экологик барқарорликка эришишдан иборат.    

Дунё аҳолиси сони  ўсиб бораётгани сари уларнинг ҳаётий зарурликлари табиий ресурсларимизнинг тобора камайишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса инсонларнинг ҳаёт ва иш фаолияти туфайли, яъни антропоген факторлар сабаб атроф муҳит кун сайин катта азият чекмоқда. Бунда одамларнинг билиб ёки билмай келтираётган зарарли хатти-ҳаракатлари замирида экологик онгнинг пастлиги ётади. Шу боис, экологик таълим ва билим атроф-муҳит муҳофазаси бўйича масалаларнинг ечими деб қаралади.  

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этишга  алоҳида эътибор  қаратилмоқда.  Мактабгача таълим ташкилотларидаги “Табиат бурчаги”дан бошлаб барча таълим муассасаларида, маҳаллаларда ёш авлодга тозалик, озодалик, масъулиятлилик каби олий фазилатлар сингдирилиб келинади. Қолаверса, ҳар бир инсоннинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам бош қомусимиз  бўлмиш Конституцияда, бошқа қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлари билан кафолатланган.  

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА