Навоий шаҳридаги Болалар театрида касбий таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда вилоятдаги туман ва шаҳарлардаги касбий таълим муассасаларидан 7 та жамоа “Бу бизнинг ҳудуд”, “Интеллектуал ринг”, “Экология учун барчамиз масъулмиз!” ва “Энг яхши экологик лойиҳа” шартларида ўзаро беллашди.


Ҳар бир жамоада 8 нафардан ўқувчи иштирок этган беллашув якунида 1-ўринни Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги академик лицейи, 2-ўринни Учқудуқ туманидаги 2-сон техникуми ва 3-ўринни Қизилтепа туманидаги 2-сон техникуми жамоалари қўлга киритди.


1-ўринни эгаллаган “Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги академик лицей жамоаси эса 25-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этади.


Барча ғолиб ва совриндор жамоаларга ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири