Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология вазири: Тошкентнинг бош шаҳарсозлик режаси йўқ (+видео)
17:01 / 2024-01-30

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида республикада, шу жумладан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимовнинг ахбороти эшитилмоқда.

— Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда, — деди Азиз Абдуҳакимов. — Бу борада “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида ва бошқа ҳужжатларда ҳам вазифалар белгиланган.  

Атмосфера ифлосланишининг табиий ва атропоген омиллари бор. Ҳавонинг ифлосланишига қуруқлик, ёғингарчиликнинг камайгани, транспорт воситалари ва саноат зоналаридан чиқаётган моддалар, яшилликнинг камайиши кабилар сабаб бўлмоқда.  

Тошкент атмосфера бўйича қизил тоифадаги шаҳарлар сирасига кирмоқда. Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5HG9T2n2Qvc" title="Ekologiya vaziri: Toshkentning bosh shaharsozlik rejasi yoʻq" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

— Шаҳарсозлик бош режаси тасдиқланмасдан қурилиш бўляпти. Яшил зона қаерда бўлса, ўша ерда қурилиш амалга оширилмаслиги керак. Лекин бош режа бўлмагани боис биз билолмаяпмиз. Масалан, сўнгги 5 йилда Тошкентда 5400 та объект барпо этилган.  

Дарахтлар кесишга мораторий эълон қилинганига қарамай, кесиш ҳолатлари кўпаймоқда.  

2022 йилда пойтахтда 715 минг машина бўлган бўлса, 403 минг тонна ифлослантирувчи моддалар ҳавога чиқарилган. 2023 йилда эса транспортлар сони 775 мингга етган. Яна 300 мингга яқин машина вилоятлардан келади. Яъни, ҳозир Тошкентга 1 миллионта машина кириб-чиқади, 450 минг тонна ифлослантирувчи моддалар ҳавога чиқарилади, — деди вазир.  

Эшитув давом этмоқда.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА