Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда Франция билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
12:16 / 2022-01-08

Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев билан учрашди.

Учрашувда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бир қатор масалалар, жумладан биохилма-хиллик, «яшил» иқтисодиёт, шаҳарларда яшил ҳудуд яратиш, атмосфера ва сув сифатини назорат қилиш бўйича фикр алмашилди. Бундан ташқари қаттиқ маиший чиқиндини бошқариш, соҳа мутахассислари салоҳиятини ошириш, Орол денгизи инқирози салбий оқибатини камайтиришда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.

Сардор Рустамбоев Франциянинг тегишли марказлари ва ташкилотлари Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг барча йўналишларида турли лойиҳа ва дастурлар амалга оширишга қизиқиш билдираётганини айтди. Бу борада элчихона томонидан зарур кўмак берилиши таъкидланди. Хусусан, атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Франция илмий-тадқиқот марказлари, илмий доиралари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади.

Учрашувда Франциянинг ёш тадқиқотчиларини жалб қилган ҳолда дала изланишлари ўтказиш, қўшма илмий ишлар ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар олиб боришга келишилди.

ЎзА