Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари маҳалла тизимидан норози бўлмоқда
15:58 / 2020-03-18


Айрим шахсларнинг табиат ва теварак-атрофни ифлослантираётганини, маҳалла ва кўча-куйнинг белгиланмаган жойларига чиқиндиларни тўкаётганини, уларни ёқиб атмосферани ифлослантираётганини қандай изоҳлаш мумкин?

Гарчанд бундай нохуш ва нобоп ҳаракатлар билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими вакиллари қарши курашиб, тегишли чоралар қўллаётган бўлса-да, тозалик, озодалик муҳим масалага айланган шу кунларда ҳам бу ҳолатга чек қўйилмаётгани ёки айрим кимсалар атроф-муҳитни ифлослантиришнинг зарарли таъсирларини билса-да, ўзларини билмасликка олаётгани ташвишлидир.

“Инспекторларимиз деярли ҳар куни бундай нохуш ҳолатнинг устидан чиқиб қолаётгани ташвишлидир. Бундай кимсаларга қонун доирасида тегишли жазо чоралари кўрилмоқда. Жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Лекин, маҳалла фаоллари қаёққа қараётир? Наҳотки, жамоатчилик назорати ўрнатиб, чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб юборадиган кишиларга танбеҳ беришни ўзларига эп кўрмаётган бўлса? Ахир, бундай кимсаларни маҳалла аҳли ўртасида изза қилиш жаримадан ҳам кўра таъсирчан чора эмасми? Юртимизда ҳаво исиб қолди. Улар бу қилмишлари билан теварак-атрофни ифлослантираётгани масаланинг бир долзарб томони. Аммо тўкилаётган бу чиқиндиларнинг кунлар янада исиб кетгач, инфекция тарқатмаслигига ким кафолат беради?“, дейди Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари М.Нурматов.

photo5442945779036696180.jpg

Табиат жонкуярларининг Шўрчи туманида ўтказган рейд тадбирида Тамаддун маҳалласида яшовчи фуқаро А.А уйдан чиқарилган бинокорлик материалларини очиқ аланга олдириб, уларни ёқиб, атмосфера ҳавосини булғаётганида қўлга тушиб қолди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, жавобгарликка тортилди. 
 
рпарпа.JPG Қизириқ туманидаги Зарбдор маҳалласида истиқомат қиладиган М.Ш маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлагани учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилди. Термиз туманидаги “Учқизил“ маҳалласида яшовчи С.М.га нисбатан ҳам атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузгани учун маъмурий жавобгарлик чораси белгиланди.

Мисол учун, Бойсун тумани “Оби ҳаёт“ маҳалласида яшовчи А.Ф ва А.Мларнинг уйидан чиққан маиший чиқиндиларни Хонгарон сойига ёки Жарқўрғон тумани “Дўстлик“ маҳалласида истиқомат қиладиган Х.Хнинг қаттиқ маиший чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаётганда инспекторларимиз томонидан ушланганини қандай баҳолаш мумкин?

апва.JPG 

Ҳудуднинг тозалик ва озодалигига маҳалла масъуллари, чиқиндиларини дуч келган жойга тўкувчиларга қўни-қўшнилар, маҳалла раислари наҳотки эътибор қаратмаётган бўлса? Зотан, байрамлар, тўю-томошалар арафасида маҳалла-куй ва уй-жойларни ободонлаштириб, тартибга келтириш ҳам халқимизга хос юксак фазилат. Ана шундай минг йиллик қадриятларга эга Наврўз айёмимиз олдида бу каби нохуш ҳолатларга дуч келинаётгани жойлардаги масъулиятсизлик, сансоларлик ва эътиборсизликдан бошқа ҳеч нарса эмас.