Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология учун 10 миллион евро (+видео)
18:26 / 2025-03-11

Пойтахтда Марказий Осиёда экологик мақсадларга эришиш учун молиялаштириш ва инвестициялар ҳажмини ошириш” мавзусида тадбир ўтказилди.

Мулоқот давомида иштирокчилар сув, энергетика ва ер ресурслари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, биологик хилма-хиллик ва табиатни муҳофаза қилиш каби етарли даражада молиялаштирилмаган экологик ҳудудларнинг молиявий жозибадорлигини ошириш билан боғлиқ бир қатор асосий вазифаларни кўриб чиқдилар. Шунингдек, қуйидаги асосий мавзулар муҳокама қилинди: чучук сув экотизимларини ортиқча сув олишдан ҳимоя қилиш, турли соҳаларда сув самарадорлигини ошириш ва ифлосланишга қарши назоратни яхшилаш учун энг яхши мавжуд технологияларни жорий этиш, табиатга асосланган ечимларни ишлаб чиқиш, жумладан, сув тошқинларини бошқариш ва барқарор қишлоқ хўжалиги.

Муҳокамалар чоғида иштирокчилар стратегик устувор йўналишларни белгилаб олдилар ва турли молия институтлари қандай қилиб самаралироқ ҳамкорлик қилишлари, жумладан, гибрид молиявий воситалардан фойдаланиш, бундай лойиҳаларнинг таваккал ва фойда нисбатини яхшилаш бўйича фикр алмашдилар. Ушбу масалаларни миллий ва минтақавий даражада мувофиқлаштиришни кучайтириш имкониятлари ва афзалликлари ҳам муҳокама қилинди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qQsOFSzNbNA" title="Ekologiya uchun 10 million evro" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, Нишонбой АБДУВОИТОВ, ЎзА