French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология тизимига ҳам замонавий кадрлар тайёрлайдиган мустаҳкам замин яратилди
17:47 / 2024-10-21

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий дастури ижроси ва кузги мавсумда ишларни жадал ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Бугун Президент Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети билан танишди. Унда экология, барқарор бошқарув, атроф-муҳит иқтисодиёти, экология ҳуқуқи, экологик инновация ва рақамлаштириш йўналишларида 500 нафар бакалавр ва магистр тайёрланади.

Бу билан экология тизимига ҳам замонавий кадрлар тайёрлайдиган мустаҳкам замин яратилди.

Вилоят ҳокимларига ҳар бир вилоятда 1 тадан ушбу университет техникумини ташкил қилиш топширилди. Техникум атрофида илмий-амалий машғулотларни олиб бориш учун дендрология боғи ҳам ташкил қилинади.

Янги ўқув йилидан университетда дуал таълимни йўлга қўйиш, уруғчилик, кўчатчилик, иқлим ўзгариши бўйича қисқа курслар ташкил қилиб, ҳар йили 1 минг нафар ходимнинг малакасини ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

ЎзА