Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология қўмитасининг 99 нафар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди
16:14 / 2022-07-28

Бизнес-омбудсман томонидан Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича ўрганиш ўтказилди.

Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишларда 831 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. 

Жумладан, 527 ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган. 185 ҳолатда лицензиялаш ва рухсат бериш билан боғлиқ давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.  

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда 85 ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган.  

Қайд этилган камчиликларга йўл қўйган Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг 99 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

Шунингдек, “Давлат экологик экспертиза маркази” ДУК томонидан тадбиркорларнинг экологик экспертиза хулосаси олиш юзасидан йўлланган 20 та мурожаатларининг кўриб чиқиш муддатлари ўтказиб юборилган ва уларга текширув кунга қадар жавоб берилмаганлиги маълум бўлди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА