English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология бошқармаси масъул ходими жаримага тортилди
17:05 / 2024-02-07

Бизнес-омбудсманга Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатувчи “N.M.B.” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари мурожаат қилди. Мурожаатда унга тегишли металлга ишлов бериш корхонаси фаолияти устидан фуқародан келиб тушган шикоятга асосан Сирдарё вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширишдан норози бўлиб, ҳолатга қонуний баҳо бериш сўралган.

Аниқланишича, корхонага қўшни уйда яшовчи фуқаро металл цех фаолиятидан норози бўлиб ёзган мурожаати Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан кўриб чиқилган.

Ушбу мурожаатни асос қилиб, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан вакил билан “N.M.B.” МЧЖ фаолиятини текширишни келишган ҳамда Сирдарё вилояти экология бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан корхонада текшириш ўтказилган. Бироқ фаолияти устидан шикоят келиб тушган металл цех бошқа бир юридик шахс “A.F.” МЧЖга тегишли эканлиги аниқланди.

Кейинчалик мазкур металл цех фаолиятида қонунбузилишлар юзасидан тушган такрорий мурожаатга асосан, бошқарма томонидан “A.F.” МЧЖга қарашли металлни қайта ишлаш цехида текширув ўтказилган.

Шунга кўра, корхона фаолиятида ўтказилган текширувда текширишларнинг амалда белгиланган тартиби бузилганлик ҳолати аниқланиб, вакил девони ходимлари томонидан Сирдарё вилояти экология бошқармаси масъул ходими – бош мутахассисга нисбатан МЖтКнинг 241-2-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилиши таъминланди.

“N.M.B.” МЧЖда темир дарвоза, панжара ва ҳар хил турдаги нақш берилган буюмлар ясаш йўлга қўйилган бўлиб, 6 нафар фуқаро иш билан таъминланган ва ҳозирги кунда тадбиркорликни кенгайтириш мақсадида мебель ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш ва 4 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Гулноза Бобоева, ЎзА