Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик барқарорликни таъминлаш долзарб вазифа
17:20 / 2023-05-12

Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси “СовПлим” МЧЖ ходимлари билан ҳамкорликда Кармана туманидаги “Янги ариқ” МФЙ ҳудудида фаолият олиб бораётган оҳак пишириш цехи масъуллари билан учрашув ўтказилди.

Жорий йил апрель ойида Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси томонидан аҳолидан тушган мурожаатларни жойида ўрганиш мақсадида мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилиб, жойлардаги оҳак цехлари фаолияти ўрганилган эди. Ўрганишлар жараёнида Кармана тумани “Янги ариқ” МФЙ ҳудудидаги оҳак пишириш цехларида атмосфера ҳавосига водород сульфиди, формалдегид, углерод оксиди, олтингугурт, қўш оксидлар каби заҳарли моддалар меъёридан ортиқ чиқарилаётганлиги аниқланганди.  

“СовПлим” МЧЖ 2018 йилнинг февраль ойида Россиянинг етакчи бўлган маҳаллий ҳаво тозалаш ва аспирация тизимларини ишлаб чиқарувчи “СовПлим” АЖ таркибида Россия – Ўзбекистон қўшма корхонаси сифатида ташкил этилган. Ушбу компания 30 йилдан буён маҳаллий ва саноат ҳаво тозалаш (шамоллаштириш) тизимларини ишлаб чиқаради ва етказиб беради.  

– Мазкур компания саноат ҳаво тозалаш, аспирация ва чангни тозалаш тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ҳамда ишга туширишда катта тажрибага эга, – дейди Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Толмас Қувонов. – “СовПлим” МЧЖда маҳаллий шамоллаштириш муаммоларини ҳал қилиш учун комплекс ёндашув орқали қисқа вақт ичида ҳар қандай мураккаблик даражасидаги лойиҳалар амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш буюртмачиларга шамоллатиш ва кондиционер тизимларини ишлатишда электр энергия харажатларини сезиларли даражада камайтиришга, атмосферага зарарли чиқиндилар чиқиш миқдорини пасайишига, иш шароитларини, шунингдек, технологик жараёнларни оптималлаштириш имконини беради. Шу жумладан, фильтрлаш жараёнида тўпланган хом ашёни яна ишлаб чиқаришга қайтаришни таъминлайди.  

“СовПлим” МЧЖ томонидан тақдим этилаётган ускуналар зарур бўлган сертификатларга, “Ускуналарнинг саноат хавфсизлиги федерал стандартларига ва иш шароитларига мувофиқлигини баҳолаш тўғрисидаги” гувоҳномага, Россия давлат стандарти ва “Газпром” аттестациясига эга. “СовПлим” ишлаб чиқариш базаси ISO 9001:2008 халқаро стандарти талабларига асосан “Bureau Veritas Certifikation” сифат менежменти тизими томонидан сертификатланган. Учрашувда оҳак цехи масъулларига “СовПлим” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлиги, атмосфера ҳавосига ифлослантириш моддаларни ташланишини камайтириш, иш шароитлари ва технологик жараёнларни оптималлаштириш имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди.  

А.Бўриев, ЎзА