Жиззах политехника институтида ўтказилган “Экоинновацион – 2025” кўргазмасида экологик муаммоларни ҳал этишга қаратилган янги инновацион ишланма ва лойиҳалар намойиш қилинди.
Кўргазмани Жиззах политехника институти талабалари, магистр ва докторантлари ўзларининг янги илмий ишланмалари билан бойитдилар. Мазкур ишланмаларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва инновацион экология технологияларини жорий этиш каби муҳим мавзуларга эътибор қаратилган.

Экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан баҳоланган лойиҳалардан баъзилари экологик ҳолатни яхшилашда катта ёрдам бериши айтиб ўтилди.

Кўргазма натижаларига кўра, 1-ўринни қўлга киритган ишланма ва лойиҳа муаллифлари 6 миллион сўм, 2-ўринни эгаллаганлар 4 миллион сўм ва 3-ўринни қўлга киритганлар эса 2 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланишди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари