Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экофракция экологик мониторинг бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқчи
14:27 / 2025-11-25

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида Ўзбекистон Экологик партияси раиси, Экофракция раҳбари А.Ҳамзаев мамлакатимизда экологик сиёсат борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ўз муносабатини билдирди:

— Бугунги кунда давлатимиз раҳбари экологик долзарб масалалар бўйича муҳим ташаббусларни бир неча маротаба илгари сурмоқда. Ўрганишларимизда маълум бўлдики, дунёнинг ривожланган 1-2 та саноқли давлатидагина экология юқори даражага кўтарилган.  

Таъкидлаш лозимки, “Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарор ва фармонларида бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, қонунчиликни такомиллаштириш масаласи илгари сурилган, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга молиявий санкциялар қўллаш масаласи кўзда тутилган.  

Бундан ташқари, давлат раҳбарининг “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилиниб, унга мувофиқ, Тошкeнт шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кeчиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилиши белгилаб берилди.  

Партиямиз ташкил этиладиган махсус комиссия билан ҳамкорликда иш олиб боради.  

Хусусан, умумий майдони 200 метр кв.дан юқори бўлган иссиқхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналари носоз ишлаши ёки бу ускуналар мавжуд бўлмаган ҳолатлар бўйича маъмурий жарималарни ошириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш масаласи кўзда тутилган. Шунингдек, атмосферага заҳарли газ чиқарадиган чиқиндиларни ёқиш ҳолатлари аниқланганда жиноий жавобгарлик белгилаш масаласи кўзда тутилмоқда.  

Шу билан бирга, партия фракциямиз аъзолари экологик мониторинг бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ташаббусини режалаштирилган.  

Умуман, Президент фармонидаги 18 та бандда кўрсатилган вазифалар ижроси бўйича самарали парламент назорати олиб боришни ташкил этамиз. Партия қошида штаб тузилган. Экологик рейдлар олиб борилмоқда, мониторинг ишлари мунтазам йўлга қўйилган, — деди Экопартия етакчиси.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА