Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экодепутатлар ташаббуси билан боғ ташкил этилди
15:06 / 2025-04-14

Юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўкаламзорлаштириш, янги кўчат ва ниҳоллар ўтқазиб, яшил боғлар барпо этиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Бу жараёнларда Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари ва депутатлари ҳам ташаббускорлик кўрсатишмоқда. Яшиллар партияси вакилларининг саъй-ҳаракати билан янги боғлар, яшил майдонлар яратилмоқда.  

Хусусан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон Экологик партияси депутатлар гуруҳи аъзолари ташаббуси билан пойтахтимизда «Депутатлар боғи” ташкил этилди.  

Партия гуруҳининг ташаббусига асосан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Бектемир туманидан 4 гектар ер ажратиб берилди. Бу ерга каталпа, сафора, клён, эман ва чинор каби хилма-хил дарахт кўчатлари қадалди. Акция доирасида сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ёш экологлар, шунингдек, бир қатор ташкилотлар ходимлари фаол иштирок этди.

М.Комилова, ЎзА