Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Экобоғ”да оммавий спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди
17:52 / 2019-10-21

Кеча Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Экобоғ” ҳудудида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан “Спорт тарғиботини ўзимиздан бошлайлик!” шиори остида оммавий спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди.


Кеча Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Экобоғ” ҳудудида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан “Спорт тарғиботини ўзимиздан бошлайлик!” шиори остида оммавий спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

Тадбирда вазирликнинг аппарат ходимлари, шунингдек, тизимдаги барча Республика ташкилотлари ходимлари ўз оила аъзолари билан иштирок этишди.

photo5291993406752533495.jpg

Даставвал тадбир иштирокчилари тетиклаштирувчи бадантарбия машқларига жалб этилди. Сўнгра вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ўртасида кросс югуриш мусобақаси ташкил этилди. Унда эркаклар, аёллар, болалар ҳамда фахрийлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб мусобақалашди. Бу жараёнда барча фаол бўлишгани таҳсинга лойиқ.

Сўнгра тадбир иштирокчилари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи” спорт мусобақалари ташкил этилди. Айниқса тадбир доирасидаги арқон тортиш, тош кўтариш, куч синашиш (армрестлинг) мусобақалари барчада бирдек қизиқиш уйғотди.

photo5292020971852639534.jpg

Хуллас, эрталабдан бошланган оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирлари тушгача давом этди. Унда ғолиб чиққанлар табиийки ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бироқ, “Экобоғ”да ўтказилган тадбирдан ҳеч ким ютқазмади. Негаки бундай оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирлари ёшу кексани спортга ошно тутинишига, соғлом турмуш тарзини ҳаёти мазмунига айланишига хизмат қилади. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати.