Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экоакция доирасида беш минг туп кўчат экилди
12:35 / 2021-11-09

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш акцияси уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Ғаллаорол туманидаги ушбу акциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари А.Жалилов ва бошқалар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб, дарахт кўчатларини экишдан кейинги парвариш, кўчат экишда ва унинг парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳақида зарур тавсияларни айтди.

Шу куни туманнинг “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий экоакцияси доирасида ушбу ҳудудга партия фаоллари, ёшлар ва ихтиёрий равишда ҳашарга чиққан фуқаролар томонидан 5 минг туп ўрик, олма, жийда, шафтоли, узум ва бошқа мевали дарахт кўчатлари экилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш акцияси вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА