Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экинлар технологияси ва навлари намойиш этилди
10:20 / 2025-08-14

Оролбўйи халқаро инновация марказида “Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор тизимларини ривожлантириш” мавзусида “Field Day” тадбири ўтказилди.

Илгари Нукус, Чимбой, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида ўтказилган семинарлардан фарқли ўлароқ, Field Day форматида қишлоқ хўжалиги экинлари технологиялари ва навларини бевосита тажриба участкаларида намойиш этиш мақсад қилинди.

Тадбир дастурида лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, Нукус, Чимбой ва Мўйноқ туманларида амалга оширилган ишлар ва яратилган инфратузилма тақдим этилди. Иштирокчилар жўхори (Sorghum bicolor S-35), мош (Cowpea IP9643), қўнғирбош (Foxtail millet) ва марварид тариғи (Pearl millet IP8418, ИП13150) етиштириш агротехнологиялари ҳамда уларнинг биологик хусусиятлари билан танишдилар. Етиштирилаётган экинлар ва органик ўғитларнинг ҳолати, уларнинг хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчилари бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олишди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири