Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТ Бош котиби билан учрашув тўғрисида
20:39 / 2020-07-20

Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва алоқаларни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.


Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Австрия пойтахти Вена шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер ва ЕХҲТ Доимий кенгаши раиси Игли Ҳасаний билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва алоқаларни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Томас Гремингер Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасида изчил ривожланаётган ҳамкорликни юқори баҳолади. У ўзаро муносабатларда сезиларли натижага эришилгани айнан унинг ушбу лавозимда ишлаётган муддатига тўғри келганидан ғоят мамнунлигини изҳор этди.

Бош котибнинг сўзларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Ўзбекистонни сиёсий тараққиётнинг мутлақ янги босқичига олиб чиқди ва ЕХҲТ билан ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг, аниқ имкониятлар очди.

Томас Гремингернинг Бош котиб сифатидаги ваколати тугаётгани муносабати билан Ўзбекистон томони унинг тузилма раҳбари сифатида муваффақиятли иш олиб боргани, шунингдек, Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси ва хизматлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

ЕХҲТ Доимий кенгаши Раиси билан учрашув чоғида Албаниянинг ташкилотга раислиги нуқтаи назаридан ЕХҲТнинг жорий фаолияти юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга эътибор қаратилди.