Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТ Боку ва Ереванни зудлик билан ўқ узишни тўхтатишга чақирди
15:44 / 2020-07-15

Томонларнинг қайд этишича, отишмалар ўзаро ёнма-ён, шу билан бирга Грузия билан ҳам чегарадош Товуз туманларида давом этяпти.


Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти мутасаддилари Боку ва Ереван ўртасида газак олаётган низолардан жиддий ташвишга тушганликларини изҳор этиб, томонларни тезда ўт очишни бас қилишга даъват этмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзган.

«Мен Озарбайжон ва Арманистон чегарасида зўравонлик авжига чиқаётганидан жудаям хавотирдаман ва яна янги қурбонлар берилмасдан олдин аввалги, ўқ узмаслик тўғрисидаги режимга қайтишга чақираман», – деди ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Албания Бош вазири Эди Рама.

У ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этиб, ҳар икки томонда яраланганлар ҳаётидан ташвишда эканини таъкидлади. Шунингдек, айни масалада тезликда келишувга эришиш лозимлигига ва бу борада Минск жараёнининг қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.

«Биз ушбу низо кишиларни безовта қилмаслигига иложи борича тезроқ эришиш учун ҳамма ишни қилишимиз ва зудлик билан мулоқотларни қайта тиклашимиз зарур», – дея қўшимча қилган Рама.

Томонларнинг қайд этишича, отишмалар ўзаро ёнма-ён, шу билан бирга Грузия билан ҳам чегарадош Товуз туманларида давом этяпти. Бу ҳудудлар тан олинмаган, айни пайт нотинч вазият ҳукм сураётган Тоғли Қорабоғ автономиясидан атиги бир неча юз километр масофада жойлашган.

Ҳозирча ҳар икки томон қуролли тўқнашувлар учун бир-бирини айбламоқда. Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги ҳолатдан хавотир олиб, томонларни мулоқотга чорлаяпти.