Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕК болаларни кибер тазйиқдан ҳимоя қилиш режасини тақдим этди
19:40 / 2026-02-12

Европа комиссияси болалар ва ўсмирларни интернет муҳитидаги кибернетик тазйиқ ва турли таҳқирлардан ҳимоя қилишга қаратилган янги ҳаракат режасини эълон қилди. Бу ҳақда “Montsame” ахборот агентлиги ёзган. Мазкур ташаббус орқали ёш авлоднинг руҳий саломатлиги муҳофазасини кучайтириш кўзда тутилган.

Янги лойиҳанинг асосий мақсади – кибер тазйиққа дуч келган болаларга ёрдам кўрсатадиган махсус рақамли хизмат яратиш. ЕК томонидан тайёрланаётган мазкур илова Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан миллий хизмат тизимига жорий қилиниши мумкин.

Ташаббускорлар вояга етмаганларни ҳимоя қилиш учун “Рақамли хизмат тўғрисидаги қонун” ижроси бўйича яратилган қўлланмани ҳам қайта кўриб чиқмоқда. Бундан буён интернет платформалари болалар зарарли ахборотга киришини чеклаш, хавфли контент ҳақида тезкор хабар бериш механизмини такомиллаштириш ва умумий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чоралар кўриши лозим.

Таъкидланишича, ушбу режа болалар учун хавфсиз рақамли муҳитни шакллантириш, уларнинг руҳий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш баробарида, интернет маконида масъулиятни оширишга ҳам хизмат қилади.

Д.Ҳакимов, ЎзА