Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИга қўшилиш осон эмас. “G20” саммитига ҳам борилмайди...
13:59 / 2023-04-14

Россия-Украина

АҚШ Украина инқирозида тўлиқ жавобгар, деб фикр билдирди Куба Президенти Мигель Диас-Канель.

YouTube-каналидаги "Mesa redonda" ахборот-таҳлилий дастурига суҳбатда “Можарони яратган Қўшма Штатлар, деб биламан. Вашингтон атайин зиддиятни келтириб чиқариб, “томонларга қурол сотиб, ички муаммосини ҳал қиляпти”, деб баёнот берди давлат раҳбари.  

“The Washington Post”нинг хабарига кўра, Пентагон махфий ҳужжатларининг Интернетга сиздиришида гумонланаётган Жек Даглас Тейшейра Россия ва Украина ўртасидаги жанговор ҳаракатларни “депрессив”, деб ҳисоблашини айтди.  

Аммо гумондор ҳар икки можарочи томонни ҳам қўлламаслигини айтган.

Махфий ҳужжатларнинг ошкор этилиши Киевнинг аксилҳужум режаларига таъсир кўрсатмайди, деб “ABC” телеканалига интервью берди Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов.

МАГАТЭ экспертлари ҳалигача Запорожье АЭС атрофида отишмалар бўлаётганини қайд этишмоқда, деди ташкилот бош директори Рафаэль Гросси.

“Бу анча хавотир ва ташвиш уйғотмоқда”, деди у.  

Германия ҳукумати Украинага совет даврида ишлаб чиқилган қирувчи самолётларни Украинага етказиб беришга рухсат берди.

“Der Spiegel” нашрининг маълумот беришича, бу учоқлар собиқ Германия Демократик Республикаси томонидан Варшавага берилган эди.  

Украина можароси томонлари тинчлик музокаралар ўтказиш учун шароит яратишлари лозим, бундан бошқа йўл йўқ. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган Самарқандда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув чоғида айтиб ўтган.

Украинанинг Европа Иттифоқига кириши учун қисқа йўл йўқ, деб баёнот берди

Еврокомиссиянинг кенгайтириш ва қўшнилар сиёсати бўйича бош директорлар кенгаши раҳбари Герт Ян Копман.

“Киевнинг ЕИга интеграцияси бўйича музокаралар бошлаши учун дастлаб қатор шартларни бажармоғи лозим. Энг аввало, коррупция билан кураш ва қонун устуворлигини таъминлаши зарур”

Украина аксилҳужум тўғрисида барча маълумотларни АҚШга айтмайди. Бу ҳақда “Politico” газетасига Украина Қуролли кучлари исмини очиқламасликни истаган қўмондони айтган.  

Газетанинг таъкидлашича, Украина расмийлари махфий ҳужжатларнинг сиздирилишидан хайратга тушмоқда.  

Буюк Британия яқин ҳафталарда Украинага учинчи қутқарувчи “Sea King” вертолётини юборади, деб хабар берди “Би-би-си” ўз манбаларига таяниб.

Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли “Habertürk” телеканалига берган интервьюсида “Туркия НАТОга аъзо-давлатлар ичида на Украинани, на Россия тарафини олмаётган ягона мамлакатдир”, деб баёнот берди.  

АҚШнинг Украина можаросига тортаётган Венгрия ҳукумати босимини қайтармоқда, у мазкур масалада ўзининг тинчликпарвар сиёсатидан воз кечмайди. Бу ҳақда республика ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди.

Ҳиндистон 9-10 сентябрь кунлари Деҳлида бўлиб ўтадиган “G20” саммитига таклиф этилганлар рўйхатига ўзгартиришлар киритмади. Бу ҳақда   ТИВ расмий вакили Ариндам Багчи  

“Украина аввалдан мазкур “йигирмалик” йиғилишига таклиф этилиши кўзда тутилмаган эди”, деб қўшимча қилди.

Аброр ХОН, ЎзА