ЕИ вакиллари билан учрашув тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбе шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жозеп Боррель ҳамда ЕИ Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен билан учрашув ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон - Европа ҳамкорлигига оид долзарб жиҳатлар, илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ва турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.
Халқаро ва минтақавий сиёсатга доир мавзулар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати