ЕИ Украинага жами 195 миллиард евро ажратган
Европа Иттифоқи 2022 йилдан буён Украинага кўмак тариқасида ҳаммаси бўлиб 195 миллиард евро йўналтирган. “Айни пайт батамом тасдиқланмаган 90 миллиард евролик кредит бундан мустасно”, дейди ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Брюсселда бўлиб ўтган доимий вакиллар анжуманида.
Аввалроқ Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен ЕИ ушбу ёрдам ҳар қандай вазиятда кафолатланишини айтиб, "бу обрў масаласи” деган эди. Маълумки, Киев Дружба қувури орқали нефть ўтказишни тўхтатгач, Венгрия Украинага аталган 90 миллиард евро маблағнинг йўлини тўсиб тарибди.
С.Раҳимов, ЎзА