Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ Украинага жами 16 миллиард евро берган
17:33 / 2023-05-11

Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамда тузилмалари томонидан Украинага ажратилган ёрдамнинг умумий қиймати 16 миллиард еврони ташкил этади, деди мудофаа ва хавфсизлик бўйича конференцияда сўзга чиққан ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель.

“Биринчи босқичда 500 миллион евро йўналтирилган эди. Ҳозиргача кўрсатилган ёрдамнинг умумий қиймати 16 миллиард еврога етди ва кўмак ҳали давом этади”, – деган мулозим.

Боррель йил охирига келиб Евроиттифоқда тайёргарликдан ўтган украиналик ҳарбийлар сони 30 минг кишига етишини ҳам маълум қилган.