Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ Украинага яна 50 миллиард евролик ёрдам беради
11:00 / 2023-06-20

Европа Иттифоқи Украина учун 50 миллиард еврога тенг молиявий ёрдам жамланмасини тайёрламоқда, дея ёзди “Блумберг” агентлиги.

Маблағ ажратилишига оид хабар бугун эълон қилиниши режалаштирилган, аммо режа ўзгариб қолиши ҳам мумкин экан.

Манбада келтирилишича, грант, имтиёзли кредит ва кафолат кўринишида бериладиган мазкур ёрдам аъзо давлатлар бадали эвазига молиялаштирилади. Молиявий кўмак Украинада маош, пенсия тўлашга йўналтирилади. Инфратузилмани тиклаш билан боғлиқ харажат ва айрим хизматларга сарфланади.

Май ойи бошида Украина молия вазирлиги 2023 йил бошидан буён давлат бюджетига 26,5 миллиард доллар келиб тушгани, шунинг 19 миллиард доллардан кўпроғини халқаро молия ташкилотлари ажратган кредит ва грантлар ташкил этишини маълум қилган эди.