ЕИ Украинага қўшимча 1,5 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратмоқчи
Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель Киевга ташрифи чоғида Европа Иттифоқи Украинага 1,5 миллиард евро миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам беришини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Агентлик ҳарбий ёрдам қандай мақсадга йўналтирилиши ҳақида аниқ маълумот бермаган.