Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ ташқи сиёсат масалалари бўйича кенгашининг бугунги йиғилишида Донбассдаги зиддият муҳокама қилинади
09:23 / 2021-04-19

Европа иттифоқи ташқи сиёсат масалалари бўйича кенгашининг бугун, 19 апрелда бўлиб ўтувчи онлайн-йиғилишида Донбассдаги зиддиятнинг кескинлашуви масаласи муҳокама қилинади.

Бу ҳақда Украина ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Дмитрий Кулебанинг маҳкама сайти орқали эълон қилган баёнотида маълумот берилган.  

Унга кўра, Кулеба ўзининг евроиттифоқлик ҳамкасбларига хавфсизлик борасидаги долзарб масалалар ва Европа иттифоқи томонидан Украинани қўллаб-қувватлашига доир амалий таклифлар бўйича ҳисобот беради.  

Шунингдек, йиғилишда Россиянинг Қора денгиздаги ҳаракати, шунингдек, ҳарбий машғулотлар ўтказиш мақсадида Керч бўғозига яқин ҳавзанинг ёпилиши масаласини кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.