English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ саммитида Украина масаласи муҳокама қилинади
11:54 / 2025-12-10

Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта 18-19 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммити кун тартибининг асосий масалаларидан бири Украина эканини айтиб ўтди.

– Сессия Украина ва қитъамиздаги хавфсизлик, шунингдек, тузилмамизнинг 2028-2034 йилларга мўлжалланган кўп йиллик молиявий асосларга бағишланади, - деди у. – Муҳокамаларимиз эришилган ютуқларни сарҳисоб қилиш ва музокараларнинг кейинги босқичи йўналишларини аниқлаш учун имконият бўлади.

Коштанинг таъкидлашича, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг кенгайиш истиқболлари, геоиқтисодий ҳолат ва унинг Иттифоқ рақобатбардошлигига таъсири, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазият, мудофаа ва хавфсизлик, миграция масалаларини ҳам муҳокама қилишни режалаштирган.                                                                               

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи-Ғарбий Болқон саммити 17 декабрь куни бошланиши кутилмоқда.                                                     

Г.Сатторова, ЎзА